Излаган имкон топар
Маълумингизким, жорий йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинган. Шу асосда Республикамиз бўйлаб, тегишли соҳаларда катта ўзгаришлар содир бўлиб, тадбиркорлар ҳамда ишбилармонларга кенг имкониятлар давлатимиз томонидан яратилмоқда.
2018-йил 16-март куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти битирувчи босқич талабалари ҳамда ҲАМКОР БАНК вакиллари ўртасида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факультети битирувчи босқич талабалари, ёшлар иттифоқи фаоллари, профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.
Ташриф буюрган мутахассислар бугунги кундаги банк тизими, ундаги имкониятлар, ёшларга яратилган имтиёзлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлаган жисмоний ва юридик шахслар қандай тартибда хужжатларни тақдим этиши тўғрисида атрофлича маълумот бериб ўтишди.
Давра суҳбати давомида ҲАМКОР БАНК вакиллари томонидан талабаларга маълумотномалар тарқатилди. Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Ёшлар иттифоқининг институт бошланғич ташкилоти етакчиси Акмал Бекмуродов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов