Жаҳолат ва маърифат

Санъат оламининг таъсирчанлигини таъминлашда театр санъатининг ҳам ўз ўрни бот. Жаҳолатнинг оқибатлари инсоният тараққиётининг таназзулига сабаб бўлганлиги татихдан маълум. Билимсизлик, нодонлик жаҳолатнинг уяси эканлигидан огоҳлантириш сан'атнинг турли шаклларида ўз ифодасини топган.

Бу ҳақда сўз кетганда, яқин ўтмишимиздаги жадид адабиётининг йирик вакилларидан бири сифатида танилган Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг номларижи алоҳида тилга олиш ўринлидир. Унинг "Падаркуш ёхуд ўқимаган боланинг ҳоли" номли драмаси юқоридаги фикрларга асос бўлибгина қолмай, балки жаҳолатга қарши маърифаф қуроли ҳам дейиш мумкиндир. У бугун ҳам ўз қиймайини йўқотган эмас.

Институтимизда Ўзбекистон давлат Сатира театрининг ёш актёрларидан таркиб топган ижодий гуруҳи худди шу спектаклни институтимиз маданият саройида намойиш этишди. Ушбу миллий фожиали кулгига асосланиб тайёрланган драма ўз вақтида шуҳрат топган. Бугун ҳам ана шу қийматини заррача ҳам йўқотган эмас.

Институтимиз ректорининг ташаббуси билан театр томошасининг айнан маданият саройимизда ташкил этилганлиги талаба ва профессор ўқитувчиларининг хурсандчилигига сабаб бўлди.

Сатира театрининг директори Санжар Сатторов раҳбарлигидаги ижодий жамоа томонидан тайёрланган ушбу пйесанинг саҳналаштирувчи режиссори Жўрабек Рўзметов, саҳналаштирувчи рассом Шокиржон Ўрмонов, мусиқа басталовчи Камолиддин Раҳимов, директор ўринбосари Қаҳрамон Мелиевлардир.

 Унда илмнинг нафи ҳақида сўз кетади. Олими замоний бўлиб фарзандларимиз хорижда таҳсил олсинлар, динни ҳам билсинлар деган ғояни илгари суради Беҳбудий.

Учта манзарада намойиш этилиши орқали ғоябий мақсад амалга ошади. Иккинчи манзара майхонада кечади. Дунё билан дунёни ўлчайдиганлар бор, - дейилади асар персонажлардан бири. Лизахон ўзининг қилиқлари билан "ошиқ"ларини пулини ўмариб Армани билан дон олишиб юради. Билимсизлик жаҳолатга етаклашини учинчи манзарадаги ўғирлик саҳнасида яққол кўринади.

Беилмлик қотилликка етаклашини меров, бойнинг арзандаси, довдир ўғли хатти-ҳаракати, қиёфасида кўриш мумкин. У илмсизлиги сабаб ўзгалар қўлида қўғирчоқ бўлади.

"Гуманитар фанлар" кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти,

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов