Ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва унинг профилактикаси
2018 йил 13 апрель куни соат 10:00 да ТИҚХММИ “Яшил зал” да “Иқтисодиёт ва менежмент” факультети талабаларига (105 нафар талаба) Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 2-сон ИИБ бошлиғи подпалковник Даминов Камолиддин Бобошерович, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 2-сон ИИБ тергов бўлими бошлиғи подпалковник Сувонқулов Меҳмонали Исмоилович, Мирзо Улуғбек тумани “Ҳамид Олимжон” М.Ф.Й. профилактика катта инспектори майор Холиёров Асқар Хуррамович ва Мирзо Улуғбек тумани “Лашкарбеги” М.Ф.Й. маслаҳатчиси Расули Зулфия Машариповналар иштирокида “Ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва унинг профилактикаси” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбир давомида иштирокчилар талаба ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” ги ПҚ-3528-сонли қарори унда белгиланган вазифалар мазмун-моҳияти хусусида тушунтириш ва маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, бугунги кунда ёшлар ўртасида учрайдиган майда ҳуқуқбузарликлар, ўғирлик, талончилик, наркотик ва психотроп моддалар савдоси ва истеъмол қилиш оқибатида юзага келаётган қонун бузилиш ҳоллари, миллий ғоямизга ёт ғояларга кўр-кўрона эргашиш оқибатида юзага келаётган салбий ҳолатларни таҳлили ва уларни олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари олдида турган вазифалар ва бартараф этиш чоралари хусусида талаба ёшларга ҳаётий мисоллар билан тушунтириб ўтилди.
“И ва М” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти