Қишлоқ хўжалиги бўйича халқаро кластерлар билан хамкорлик
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети профессор-ўқитувчилари 15-октябр куни John Deere қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарадиган компанияси ташкилотчилигида Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги “Silverleafe” хорижий кластерида John Deere билан қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш номли амалий семинарида профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Семинарда шунингдек, John Deere компаниясининг мамлакатимиздаги текник директори Нил Кинси компанияда қилинаётган янгиликлар билан таништирди. Компания ходимлари қишлоқ хўжалигида бугунги кунда энг замонавий рақамли технологиялар ва унда қўлланилаётган техникалар тўғрисида презинтациялар қилди. Қишлоқ хўжалиги техникаларини масофадан бошқариш, иш жараёнини кузатиб бориш хақида маълумотлар бериб ўтди. Семинар давомида пахта майдонида John Deere CP690 пахта териш машинаси ишлаши намойиш этилиб имкониятлари кўрсатилди.
Семинар давомида факультет деканининг ташаббуси билан мутахассислар билан келишилган холда магистратура талабалари учун ўқув жараёнига рақамли қишлоқ хўжалиги машиналари фанини ўқув жараёнига киритиш ва буни амалга оширишда John Deere компаниясининг мутахассислари билан услубий қўлланмалар тайёрлашга келишиб олинди.
Шунингдек, декан ташаббуси билан Жиззах вилояти Пахтакор туманида жойлашган “Silverleafe” хорижий кластери директори Дэн Паттерсон билан алохида учрашиб келгусида расмий икки томонлама хамкорлик ўрнатиш ва институтда хам шундай семинар ташкил этишга келишиб олинди.
John Deere компанияси билан хамкорлик тўғрисида УзРепорт телеканалига интервью берилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати