Жон ватан ҳимояси – жон ва тан ҳимояси
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 14-январ – “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги муносабати билан 2018 йил 15 январь куни 3-ТТЖ да "Миллий армиямиз -ёшларниг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир " шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбирда нуфузли меҳмонларимиз Мудофаа вазирлигидан нафақадаги полковник Беков Сафарали Иброхимович ва подполковник Неъмат Гулбоев ташриф буюришди ва барча талаба ёшларни байрам билан табриклаб, ўзларининг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашишди. Ҳимоя фақат ватан учун эмас, оила, яқинлар учун, ор-номус ва шараф учун ҳам зарур. Ҳимоя факат қурол билан эмас, кимгадир таянч, суянч бўла олиш, ватанни севиш билан ҳам ўлчанади.
Тадбир давомида 3-ТТЖ фаоллари ва ёшлар иттифоқи фаол талабалари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, қизиқарли чиқишлар намойиш этилди. Шу билан бирга институт ёшлар етакчиси А. Бердимуродов сўзга чиқиб талабалар ва устозларни табриклаб, ўзининг армияда хизмат қилган давридаги саф қўшиғини йиғилганлар эътиборига ҳавола этди.
Тадбирнинг сўнгида уни юқори савияда ташкил этган 3-ТТЖ педагогик-тарбиячиси Азиза Хаитова эса барчани ватан ҳимоячилари куни билан табриклади ҳамда жамоат ишларида фаол қатнашган, ташкилий ишларда фаол бўлган бир қанча талаба-ёшларга институт Ёшлар иттифоқи етакчиси билан биргаликда ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирлади. Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан барчани табриклаймиз.
Тадбирни ташкил этишга кўмаклашган институтимиз раҳбарияти, институт Ёшлар иттифоқи, 3-ТТЖ педагог-тарбиячисига талабалар номидан миннатдорчилик билдирамиз. Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
3 ТТЖ талабалар Кенгаши раиси Ж. Саидахмедов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов