Кашандалик иллати
Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 3-талабалар турар жойида 2018-йил 31-май куни педагогик тарбиячиси Азиза Хаитова ҳамда навбатчи ўқитувчилар, яъни “Ер ресурсларини бошқариш” факультети "Давлат кадастрлари" кафедраси Усмонов Шукруллохон Рустамжон ўғли ҳамда "Иқтисодиёт ва менежмент" факультети "Тиллар" кафедраси Зулхонов Мустафо Жураевич ўқитувчилар билан биргаликда 3-Талабалар турар жойининг 8-9-қаватларда талаба йигитлари билан бугун "Жаҳон бўйича чекишга қарши кураш" куни муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Азиза Хаитова сўзга чиқиб талаба йигитларга илмий-тадқиқотларининг аниқланишича, тамаки тутунинг таркибида 3000 дан кўпроқ ҳар хил зарарли кимёвий моддалар бор. Шулардан айниқса, никотин, аммиак, карбонат ангидрид, бензол, полоний, кадмий кабилар одам организимига кучли заҳарли таъсир кўрсатиши ҳақида айтиб ўтилди. Маъруза жуда кўтаринки руҳда ўтказилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди ва қониқарли жавоблар олишди.
Давра суҳбати охирида Азиза Хаитова ҳар бир инсон ўз соғлиғини ўзи асраши учун зарарли оқибатлардан йироқ бўлса мақсадга мувофиқ бўлади,- дея давра суҳбатини якунлади.
3-ТТЖ педагогик тарбиячи Азиза Хаитова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.