ТИҚХММИда «Construction the formation of living environment» (FORM-2019) мавзусидаги XXII халқаро илмий конференцияси ўз ишинини бошлади
Дунёнинг ривожланган давлатлари халқи тараққиётнинг мезони ўзларида мавжуд бўлган имкониятлар билан тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорликда эканини яхши идрок этишади. Кўпгина давлатлар билан меморандумлар имзоланиши замирида ҳам ана шу ҳақиқат ётади. Ҳамкорликлар турли соҳа ва жабҳаларда бўлиши мамлакатларнинг равнақига хизмат қилади.
Худди шу мақсадда фан-таълим ривожини таъминланишига хизмат қиладиган муҳим ва долзарб мавзуларга бағишланган халқаро конференцияларнинг ўрни доимо юксак бўлади.
2019 йил 18-21 апрель кунлари ўтказилиши режалаштирилган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) Миллий тадқиқот Москва давлат қурилиш университети (НИУ МГСУ) ва “Гидропроект” АЖ билан ҳамкорликда қурилиш соҳасида эришилган ютуқларни тарғибот қиладиган «Construction the formation of living environment» (FORM-2019) мавзусидаги XXII халқаро илмий конференцияси ана шундай аҳамиятга эга.
Конференциянинг очилиш маросими Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижодиёт марказида бўлиб ўтди, унда ТИҚХММИ ректори Ў.Умурзаков билан биргаликда нуфузли меҳмон сифатида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И. Мажидов, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг ўринбосари Ш. Хошимов, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқарув раисининг ўринбосари Д. Тургунов, “Гидропроект” АЖ директори А. Ахмедов, Миллий тадқиқот Москва давлат қурилиш университетининг проректори А. Пустовгарлар қатнашиб ўз табрик сўзларини айтишди.
Табрик изҳорларидан сўнг ТИҚХММИ профессори А. Каримов, Торонто университети (Канада) профессори Даман К. Панесар, Берлин амалий фанлар университети (Германия) профессори Борислав Христов, Пенсильвания университети (АҚШ) профессори Давид Пассморе, НИУ МГСУ профессори Андрей Журавлев ҳамда ТИҚХММИ профессори А. Пулатовлар саройга тўпланган 10 дан ортиқ давлатлардан 700 га яқин конференция қатнашчиларига ўз тақдимотларини намойиш қилишди.
Тушликдан сўнг конференция қатнашчилари ТИҚХММИ ҳамда Интерхаус лицейларида секциялар бўйича ўз ишларини давом эттиришди.
Конференция ўз ишини 20 апрел кунига қадар давом эттиради.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов