"Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланди
Маълумки, ҳар йили миллий маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон- шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб намуна кўрсатаётган бир гуруҳ ёшлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997-йил 22-июлдаги ПФ-1822-сонли Фармони билан тасдиқланган ( Янги таҳрирда 2003-йил 4-августда ПФ-3290-сон билан) “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланади.0ъзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019-йил 7-декабрдаги № 01-03/64-сонли Қарори билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти бошланғич ташкилот етакчиси, Республика етакчиларининг энг фаоли Бердимуродов Акмалжон Азамат ўғли ушбу юксак мукофотга лойиқ деб топилди. 2020-йил 27-июн куни мукофот ўз эгаларига топширилди.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар номидан Акмал Бердимуродовни чин дилдан табриклаймиз. Кейинги ўқиш ва ишларига омад тилаймиз.