Кулфат келтирувчи иллат

2018 йил 26 март куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойи тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротов 9 қават талабаларига “Гиёҳвандлик-ҳалокатга элтади” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Шунингдек, талабаларга ўша иллатнинг зарарли оқибатларига бағишланган видеороликлар ҳам қўйиб берилди.

Бу иллат занжирига тушиб қолган одамлар ҳаёти акс эттирилган “Гиёҳвандлик – аср вабоси”  ҳужжатли фильми намойиш этилиб,  кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмоқда. Олдимизда турган муҳим вазифалардан бири – ёшлар ўртасида гиёҳвандликнинг зарарли оқибатлари ва унинг инсоният такомилига салбий таъсири, унинг даромад манбалари тўғрисида батафсил тушунтириш ишларини олиб бориш керак.

Гиёҳванд бўлиб қолган одам ҳатто ота-онаси, ака-укаси ва бошқа яқинларининг жонига қасд қилишгача боради. Оғу истеъмол қилиши оиланинг барбод бўлиши, фарзандлар майиб-мажруҳ бўлиб туғилишига олиб келади, инсон ота-онаси, қариндошлари ва дўстларидан юз ўгиради, хотираси йўқолади, ҳеч нарсага қизиқмай қўяди, беҳаёлик, диёнатсизликка юз тутади.

 Азиз ёшлар! Кўраяпсизми, бу офат инсон ҳаётига қай даражада рахна солиб, кулфатлар келтириб чиқаради.

Ҳеч бир инсон онадан пияниста ёки гиёҳванд бўлиб туғилмайди. Буни келтириб чиқарадиган бир қатор омиллар мавжуд. Баъзилар тўқликка шўхлик қилса, бошқа бировлар ўзи билмаган ҳолда, алдовлар натижасида шу йўлга кириб қолади. Ҳозирги кунда ўсмирлар, аёллар ўртасида ҳам гиёҳвандликка ружу қўйиш ҳоллари учраётгани ташвишлидир.

Бундай ачинарли Оқибатда кўплаб ёшларимиз ҳаётдан бевақт кўз юммоқдалар.

Давра суҳбатидан мақсад ҳам талабаларни огоҳликка чорлашдир.

4–ТТЖ тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов