Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва илмий ходимлар учун тренинг

БМТ Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон Республикаси 

Сув хўжалиги вазирлигининг “Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш”

қўшма лойиҳаси доирасида профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва илмий ходимлар учун тренинг

Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастури доирасида амалга оширилаётган БМТ Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг “Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш” қўшма лойиҳаси доирасида 2019 йилнинг 30 апрелидан – 24 майигача бўлиб ўтган “Сув хўжалиги соҳасидаги профессор-ўқитувчилар учун тренинг”да Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг 50 нафар профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва илмий ходимлари 4 гуруҳда (яъни: 1-гуруҳ: 30 апрель – 3 май, 2-гуруҳ: 7 – 10 май, 3-гуруҳ: 14 – 17 май ва 4-гуруҳ: 21 – 24 май кунлари) қатнашдилар ва сертификатларга эга бўлдилар.

 

Мазкур тренингнинг сўнги 4-гуруҳида институтнинг 13 нафар профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва илмий ходимлари иштирок этдилар. Иштирокчилар тренинг давомида асосий интерфаол техникалар, самарали презентация (РРT) тайёрлаш, prezi.com ресурсларидан фойдаланиш, муаммоли тингловчилар Ролли ўйин (саҳналаштириш), тренингда энержайзер ва музёрарларнинг қўлланилиши, кичик гуруҳларда ишлаш, ақлий ҳужум, савол-жавоблар ва баҳс-мунозара усуллари, маъруза, тақдимотларни содда ва равон услубда етказиб бериш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишди.

 

Тренингнинг 4-кунида иштирокчилар ўзларига берилган топшириқлар бўйича тақдимотлар қилишди. Тақдимотда барча иштирокчилар фаол иштирок этдилар.

  

Тренингни юқори савияда ташкил қилган Европа Иттифоқи, БМТ Тараққиёт Дастури, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Author Coaching Group директори Динара Фаридовна Габдулхакова ҳамда тренер Гулнара Джаббаровналарга Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти раҳбарияти ўз миннатдорчилигини билдиради.

Илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш  бўлинмаси сектор мудири Н.Шайманов маълумоти

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Т.Султанов