Мураббий, сизга таъзим айлаймиз
Мураббийлик – бу олийжаноб касб. Ҳаётий йўлларимизни доимий тўлдириб ва ёритиб борувчи билимсиз, ҳаёт тўхтаб қолади. Мураббий – бу шундай инсонки, у бошқаларга ўз билимини улашиш ва тажрибасига таянган ҳолда ёрдам беришнинг чексиз истаги билан яшайди. Ўқитиш ва ўз касбий тажрибасини бошқаларга улашиш – барча соха мураббийларининг, шу билан бир қаторда кутубхоначиларнинг ҳам муҳим вазифаларидан биридир. 1 октябрда Республикамизнинг барча аҳолиси мавжуд ўқув юртларининг ўқитувчи ва мураббийларини бинобарин йилнинг энг аҳамиятга сазовор бўлган касбий байрамлари билан муборакбод этадилар. Ўзбекистонда ўқитувчи ва мураббийларга доимо алоҳида эътибор қаратилган, ҳозирда ҳам ушбу касб эгаларини чексиз ҳурмат қиладилар. Уларнинг ёш авлодни тарбиялашдаги фидокорона меҳнатлари қадрланиб келади. Ушбу байрам, ўз билмини, тажрибасини ҳамда бор маҳоратини ёшларга бахшида этган барча устоз ва мураббийларга бағишланади. Мана шундай масъулиятли ишни Ахборот-ресурс марказининг Илмий-услубий ва ахборот-маълоумот бўлими мудири Наталья Юрьевна Миличенкова ҳам катта шараф ва касбий маҳорат билан бажаради. Кўп йиллик мехнат фаолияти давомида Наталья Юрьевна, ўзини масъулиятли, юкори малакали, изланувчан ва ташаббускор ходим сифатида намоён эта олди.
Байрам арафасида ТИҚХММИ Ахборот-ресурс марказининг бўлим мудири Наталья Юрьевна Миличенкова ўзининг 40 йилдан зиёд самарали меҳнатлари учун институтимиз раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг “Сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони билан муносиб тақдирланди. АРМ ходимлари Наталья Юрьевнага профессионал даражадаги етакчилик, ишга сифатли ёндашув ҳамда қўл остидаги ходимларга кўрсатадиган меҳрибонликлари учун ўз миннатдорлигини билдиради. Бахт – бу тонгда уйқудан турганингда ишга бориш, кеч бўлганда эса уйга қайтиш истаги борлигидадир. Ҳурматли Наталья Юрьевна, шу икки оддий истак сизнинг меҳнат йўлингизда доимий ҳамрохингиз бўлсин. Сизга чин қалбдан мустаҳкам соғлик, узоқ - умр, катта бахт ва келгуси кунга ёрқин ишонч тилаймиз.
Ахборот-ресурс маркази