Лаборатория машғулоти
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва “Амкодор-Тошкент” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон - Белорусия хорижий корхонаси билан 2018 йил 1 февралда тузилган ўзаро ҳамкорлик шартномасига асосан институтнинг “Гидромелиоратив ишларини механизациялаш” кафедрасининг филиалида “Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” бакалавр таълим йўналишининг 303 ва 306 - гуруҳ талабаларига “Қурилиш машиналари” фанидан “Бир ва кўп чўмичли механик ва гидравлик экскаваторларининг тузилишини ўрганиш” мавзусидаги лаборатория машғулотлари ўтказилди.
Машғулотда “Амкодор - Тошкент” МЧЖ нинг етакчи мутахассислари ва кафедра ассистентлари З.Қанназарова ҳамда Х.Махмудовлар билан ҳамкорликда талабаларга экскаваторларининг ишчи жиҳозларининг тузилиши, уларга техник хизмат кўрсатиш тартиби ва қўлланилган инновацион ечимлар тўғрисида маълумот беришди. Шу жумладан алмашинувчи иш жиҳозларини ўрнатиш бўйича ҳар бир талаба зарурий кўникмаларни ҳосил қилди.
“ГИМ” факультети кафедра мудири З. Шарипов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов