Юқори ва ўта юқори босимли газ разрядли лампалар
2 апрел 2018 йил 1 жуфтликда институтимизнинг В ўқув биноси 602 аудиторияда “Электротехнологиялар ва электр жиҳозлардан фойдаланиш” кафедраси доценти, т.ф.н Байзаков Тахир Мирзановичнинг 3 босқич талабаларига “Юқори ва ўта юқори босимли газ разрядли лампалар” мавзусида очиқ маърузаси бўлиб ўтди. Маърузада “Бош махсус концтрукторлик бюроси – Агромаш Акционерлик жамияти” етакчи илмий ходими Бекзод Чориев, “Электротехнологиялар ва электр жиҳозлардан фойдаланиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда институт Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошевалар иштирок этишди. Маърузачи ўз маърузасини мавзуга оид умумий маълумотлар бериш билан бошлади:
- Симобли газ разрядли лампалар оптик нурланишни генерациялаш (ишлаб чиқариш) учун симоб буғларидаги газ разрядларидан фодаланадиган ёруғликнинг электр манбаидир. Симобли лампалар газ разрядли лампаларнинг бир туридир.
- Ёритиш бўйича Халқаро комиссия тасдиқлаган Халқаро ёруғлик техникавий луғат таркибига “разряд лампа” термини киритилган.
- Тўлдирилиш босимига боғлиқ холда Паст босимли РЛ (ПБРЛ), юқори босимли (ЮБРЛ) ва ўта юқори босимли (ЎЮБРЛ) ажратилинади
- ПБРЛ-симоб буғларининг парциал босими 100 Па гача ; ЮБРЛ-100 кПа атрофида ЎЮБРЛ-1 МПа ва ундан юқори бўлади.
- ЮБРЛ-мўлжали бўйича умумий қўлланиладиган ва махсусга бўлинишини айтиб ўтди.
Шундан сўнг ўқитувчи талабаларга:
Юқори босимли лампа лампасининг афзалликлари:
1) ҳар хил кичик ва катта қувват бирлигига ишлаб чиқилади;
2) атроф мухитни шароити лампанинг асосий параметрларига таъсир этмайди;
3) люминесцент лампаларга қараганда ИТА да мис ва пўлат кам сарфланади;
4) унча катта бўлмаган размерга эга.
ҳамда камчиликлари:
1) нурланишнинг спектр таркиби унча қониқарли эмас;
2) ташқи колбанинг харорати катта бўлгани учун ташқаридан тушган нам томчи уни парчаланишига олиб келиши мумкин;
3) қайтадан ёниш учун 10-15 минут танаффус талаб қилинади;
4) ёруғлик оқимини липиллаши люминесцент лампаникига қараганда кўпроқ;
5) фақат ўзгарувчан токда ишлаши ҳамда дарс мобайнида талабалар лампаларни ўзлари текшириб ишлаш жараёни, ҳар бир элемент функцияларини билиб олишди.
Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева ахбороти