Маърифат маёғи - маънавият яроғи

Маърифатнинг қудрати унинг инсон онгу шуурига жо бўлишида. Шунинг учун ҳам муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев “Маънавият - энг таъсирчан, қудратли қуролимиз”, деб таъкидлаганларида маърифатнинг ҳам туб моҳиятига эътибор қаратганлари бежиз эмас. Инсон танасидаги вена ва артериал қон айланиш тизимининг ўрни каби маънавият ва маърифатнинг жамиятда ўрни катта.

29 март куни 3-ТТЖда талабалар билан "Жаҳолатга қарши маърифат" деб номланган  давра суҳбати  бўлиб ўтди.

Давра суҳбатининг меҳмони Чилонзор тумани, Дўмбиробод масжиди имом ноиби Пармонов Амируллоҳ бўлдилар.

Устоз бу ерда асосан талабаларга ислом дининг асл моҳияти хусусида сўз юритиб, Қуръони каримдаги энг улуғ оятлардан, ҳадислардан мисоллар келтирди.

Давра суҳбати якунида талабалар ўзлари томонидан берилган саволларга аниқ жавоблар олишди.

  

3-ТТЖ педагог тарбиячиси Ҳаитова Азизанинг ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов