Машина-трактор агрегатлари ҳақида маъруза

31 март 2018 йил 1 жуфтликда институтимизнинг В ўқув биноси 408 аудиторияда “Қишлоқ хўжалиги машиналари” кафедраси доценти, т.ф.н Шерматова Зухра Махкамбаевнанинг 3 босқич талабаларига “Машина-трактор агрегатлари ҳақида асосий тушунчалар ва ундан фойдаланиш” мавзусида очиқ маърузаси бўлиб ўтди. Маърузада Ислом Каримов номидаги Тошкекнт Давлат техника университети профессори Джумабаев Алижон Бакишевич, Қишлоқ хўжалиги машиналари кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда институт Ўқув-методика бошқармаси метдисти Мафтуна Тошевалар иштирок этишди. Ўқитувчи ўз маърузасини фанга оид атамаларни такрорлаб олиш билан бошлаб сўнг мавзуга киришди.

Талабларга агрегат тузишнинг асосий шартлари қуйидагича изоҳлади:

1. Агротехникавий талабларга мос келиши ва қишлоқ хўжалик  ишларининг сифатли бажарилишини таъминлаши керак.

2. Бажариладиган иш бирлигига энг кам ёнилғи, меҳнат ва энергия сарфлаган ҳолда энг юқори иш унумига эришиш мақсадида трактор ва қишлоқ хўжалик машиналаридан рационал фойдаланишни таъминлаш зарур. Бу шарт агрегат энг юқори самарадорликка эришишига имкон беради.

3. Етарлича маневрчан ва уларга хизмат кўрсатиш қулай бўлиши, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини қониқтириши керак. Бу шарт машина-трактор агрегатидан жуда яхши фойдаланишга, яъни хизмат кўрсатишга энг кам маблағ сарфлаган ҳолда иш унумини оширишга имкон беришини айтиб ўтди.

Ўқитувчи маъруза сўнгида мавзуга оид видеоролик  намойиш қилиб берилган маълумотларни янада мустаҳкамлаб ўтди.

 

Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева ахбороти