Мазмундор давра суҳбати

Шундай китоблар бўладики, муайян халқ тақдирида даврий ҳисоботларни ифода этади. Уларда ўша даврнинг бутун бир манзараси кўз олдингизда худди кинотасмасидагидек бир-бир ўтади. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” ги китоби ана шундай асарлардандир.

2018 йил 23 январь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида “Гуманитар фанлар” кафедраси профессори Ўктам Мавлонов, тарбиячи педагог Жавлонбек  Қутлимуротовлар  9 - қаватда юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” ги китоби тўғрисида  давра суҳбати ўтказишди.

Китобнинг зарурати ва аҳамиятини қуйидагича ифодалаш мумкин:

1. Мустақилликка эришгандан сўнг, уни қадрлаш эъзозлаш ва мустаҳкамлаш зарур;

2. Уни мустаҳкамлаш учун эса, аввало,  теран англаш зарур;

3. Уни теран англаш учун эса ўтмиш тарихни ҳаққоний, таҳликали шарт-шароитларни билиш керак;

4. Билиш учун эса аввало манбаларга асосланиш зарур;

5. Бу эса ўша даврда яшаган, бошидан  кечирган воқеа-ҳодиса гувоҳлари бўлган  инсонларнинг ҳаётий фикр-мулоҳазалари жуда муҳимдир;

 Ўша таҳликали даврда сизнинг бобо-бувиларингиз, ота-онангиз ва яқинларингиз ҳам яшаган !

  • 2010 йил Париж шаҳрида нашр этилган “Ўзбекистон геосиёсати” китобида Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларидаги тараққиёт йўли шундай ҳикоя қилинади.

Ушбу китоб муаллифи сиёсташунос олим, профессор Ж.Барра 2011 йил май ойида мамлакатимизда меҳмон бўлди ва қилинаётган ишларни таҳлил қилиб: “Ўзбекистон ўзи танлаган йўлдан қатъий ишонч билан дадил бормоқда, демократик тамойиллари асосида давлат, жамият ва иқтисодий қурилиш соҳаларида тобора кўпроқ ютуқларга эришилмоқда. Халқингизнинг бу борадаги ютуқлари дунё тараққиётига интилаётган кўплаб давлатлари учун ибратдир!”

Давра суҳбати анча жонли ва самимий тарзда ўтди.

4-сонли ТТЖ тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов