Мазмунли давра суҳбати
Инсон фойдали ва қоидали иш билан шуғулланса, турмуш тарзининг соғлом бўлишига муҳим омилдир. Талаблар билан шу хусусда кечадиган тадбирларнинг ўрни ва моҳияти каттадир.
2018 йил 21 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида “Гидромелиорация” факультети, “Физика ва химия” кафедраси доценти Абдухаким Ахмедов, 4-сонли талабалар турар жойи мудираси Дилфуза Аминова, тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротовлар “Соғлом турмуш тарзи” мавзусида давра суҳбати ўтказишди.
Соғломлик, авваломбор вақтга, касб-корга, атроф муҳитга масъулият билан қараш демакдир. Мазмунли ўтказилган умр, фойдали иш билан машғул бўлиш ёхуд спорт ўйинлари билан ошна тутинишдир. Давра суҳбатида худди шу масалалар бўйича ўзаро фикр алмашинди.
4 –ТТЖ тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов