Институтда меҳнат жамоаси конференцияси
Тошкент ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда институтда Меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, ходимлар ва талабаларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича, ҳамда 2018 – 2020 йиллар учун янги жамоа шартномаси лойиҳасини муҳокама қилиш юзасидан меҳнат жамоаси конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу конференцияга Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош мутахассиси Бегимқулова Шоҳида Базарбаевна ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Бирлашган Касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари Турсунбой Ниёзовлар таклиф этилди. Меҳнат жамоаси конференциясида 100 нафар делегатлардан 92 нафари қатнашдилар ва 8 нафари айрим сабабларга кўра қатнаша олмадилар.
Институт иш берувчи томонидан маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Қодиржон Шавазов Очилович, Меҳнат жамоасидан Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ирисов Фарруҳ Қобил ўғли ҳамда конференциямизга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари Турсунбой Ниёзов ҳамда ЎЗ.Рес. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош мутахассиси Бегимқулова Шоҳида Базарбаевналар қатнашдилар.
Конференция кун тартибида қатор масалалар белгиланган бўлиб, ҳар иккила томоннинг маълумоти ўқиб эшиттирилди. 2017 йил мобайнида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бажарилган ишлари юзасидан ҳам маълумот берилди.
Институт меҳнат жамоаси конференциясида 2017 йилда қилинган ишлар тўғрисидаги маълумотини тинглаб ва муҳокома қилиб, шуни таъкидлайдики, олий ва ўрта махсус таълимни ислоҳ қилиш қарорларини ҳаётга тадбиқ эта бориб, институт раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси профессор – ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талабаларни ижтимоий – иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш бўйича ижобий ишларни амалга ошириб келганлар. Шу жумладан касаба уюшмаси қўмитаси иш берувчи билан биргаликда уруш қатнашчилари, мехнат фахрийлари, юбилярларни тақдирлаш ва бошқа тадбирларни тантанали ўтказиб келмоқда.
2016 – 2018 йиллар даврига мўлжалланган жамоа шартномасининг 2017 йил давомида бажарилган ишлари конференция делегатлари орасида муҳокама қилинди, шартномада меҳнаткашларни ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишга таълуқли бўлган барча бандлари мавжудлиги кўриб чиқилиб маъқул деб топилди ва бир овоздан тасдиқланди.
Келгусида Касаба уюшмаси қўмитаси ва институт ҳамкорлигида талабалар ўртасида маънавий-маърифий тадбирлар кўламини янада кенгайтириш уларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича қатор ишлар режалаштирилганлиги ва амалга ошириш ишлари бошлаб юборилганлигини таъкидлади. Меҳнат жамоаси конференцияси иши қониқарли деб баҳоланди.