Меҳригиёси бўлсин
Шифо бобида мўмиёнинг меҳригиёси бор. Лекин сўз қудрати, тасвир лаззати боис муҳим муаммоларни кўтариб чиқиш, жамиятнинг оғриқли нуқталарига жамоа эътиборини қаратишда айрим кўрсатувларнинг ўз ўрни, сезиларли таъсири борлиги маълум. Ана шундай телекўрсатувлардан бири “Меҳригиё”дир.
2018 йил 9 мартда институт ёшлар иттифоқи етакчилари ҳамда хотин-қизлар кенгаши ҳамкорликда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “”Маҳалла” телеканали орқали эфирга узатиб келинаётган ана шу номли кўрсатувида иштирок этишди.
Институтимизнинг талабалари билан ўтказилган ушбу кўрсатувда “Қандли диабетнинг олдини олиш” мавзуида сўз борди. Унда малакали шифокорлар ўз мулоҳазалари, тавсия ва кўрсатмалари билан қимматли маслаҳатларини бердилар.
Институт хотин-қизлар қўмитасининг раиси З.Ҳафизова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов