Милан Месичнинг ҳайрати
Хорижлик олимларнинг юртимизга ташрифи ва уларнинг ўз маърузаларига бўлган талабаларнинг қизиқишлари ҳар бир чет эллик мутахассисни ажаблантирмасдан қўймаслиги тайин. Бу эса талаба-ёшларимизнинг интеллект даражаси юқори бўлаётганини, илмий изланишларга қизиқиши устувор эканлигини билдиради.
2018-йил 27-апрел куни Хорватия давлатининг Загреб институти “Қишлоқ хўжалиги” факултети профессори Милам Месич Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Гидромелиорация” факултети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 1-босқич талабалари ва “Ирригация ва мелиорация” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари ҳамда магистрлар ишторикида “Influence of nitrogen fertilization to subsurface drainage water quality” (Азотнинг оқава сувларига таъсири) мавзусида муаммоли маъруза ўтказилди. Ушбу муаммоли маърузада азотнинг зовур сувларига ювилиб чиқиб кетиши бўйича илмий ва амалий иш олиб борилган тадқиқот натижалари тўғрисида маълумотлар берилди. Қитъалар миқёсида йилига аҳоли жон бошига тўғри келадиган азот 17 кг. ни ташкил этади.
Маъруза якуни савол-жавобларга бой бўлиб, бу эса ўз навбатида маърузани янада қизиқарли ва тушунарли бўлишига ёрдам берди. Шу жумладан профессор Милан Месич “Мен бугун сизларга тушунтирган маърузам бу даражада қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлишини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Тўғрисини айтганда, бугунги, ҳозирги маърузага сизларнинг қизиқишларингиз мени бу институтда яна шу каби маъруза эмас балки, бир неча маърузалар ўтишга руҳлантирди” - дея ўз маърузасини якунлади.
“Ирригация ва мелиорация” кафедраси мудири, доцент Суванов Б.У. ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов