Москва давлат халқаро алоқалар институти қошидаги академик лицейи директорининг ТИҚХММИнинг «Интернейшлн Хаус Тошкент академик лицейига ташрифи
20-21 апрель кунлари ТИҚХММИнинг «Интернейшнл Хаус Тошкент» академик лицейининг фаоллар залида ушбу академик лицейи директори А.Х.Тиллаев, МДХАИ қошидаги Горчаков номидаги академик лицейи директори Р.И.Котов билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувдан асосий мақсад ТИҚХММИнинг «Интернейшнл Хаус Тошкент» академик лицейида алоҳида тажриба гуруҳларни ташкил этиш ушбу гуруҳларга Россия стандартлари асосида билим бериш ва бу жараёнга МДХАИнинг педагогларини жалб қилиш, уларнинг методикаларини ўрганиш,тажриба алмашиш кўзда тутилган.
Шу билан бир қаторда ўқув дастури асосида ушбу тажриба гуруҳларига чуқурлаштирилган фанлардан билим бериш, уларнинг таълим–тарбиясига жиддий ёндашиш, энг асосийси МДХАИга грант асосида ўқишга кириши режалаштирилган.
Ташриф мобайнида лицейнинг талаба-ёшлари Р.И.Котов билан ҳам суҳбатда бўлишди. Ўқувчиларнинг эркин фикр юритишлари учрашувни янада жонлантирди.
Учрашув қатнашчилари ўзлари қизиқган саволларига жавоб олишди ҳамда Россия давлатининг таълим жараёни, ўқувчи-ёшларнинг ҳаёти, уларнинг қизиқишлари ва лицей ҳаётидаги ўрни ҳақидаги саволлари ва ўзларининг сермазмун жавоблари билан ўртоқлашишди.
Бизнинг талабаларимиз МДХАИ талабаларининг билим даражасини белгиловчи тестлардан муваффақиятли ўтишди. Ушбу натижадан МДХАИ қошидаги академик лицей директори Р.И.Котов ҳам ҳайратда қолди, чунки бизнинг талабаларимиз тестларни белгиланган вақтдан олдин аъло даражада топширганликлари, ҳатто МДХАИ талабалари бу кўрсатгични кўрсата ололмасликларини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Учрашув якунида МДХАИ қошидаги Горчаков номидаги академик лицей директори Роман Игоревичга эсдалик совғалари топширилди.
Роман Игоревич Тошкентга иккинчи марта ташриф буюрганлиги ва ҳар бир ташрифида шаҳримиз ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. У ўз сўзида: «Шаҳрингиз жуда гўзал, халқи меҳмондўст, ширинсўз, ҳар ташрифимда шаҳрингиз мени ўзига ром этади, айниқса баҳор фаслининг ўзгача таровати, гўзаллиги, ўт-ўланларнинг ёқимли иси шаҳрингизга ташриф буюрувчи ҳар бир инсонни дилига завқ бағишлайди»-десам муболаға бўлмайди. Мен албатта ўз ўқувчиларимга сизнинг жаннат-макон юртингизга ташриф буюришларини, айниқса ана шу ажойиб манзаранинг гувоҳи бўлишларини баралла айта оламан. ИХТ талабалари рус тилини, ўзбек тилини ҳамда бир нечта тилларни мукаммал билишлари уларнинг ютуқлари деб биламан дея ўз фикрини давом эттирди. Р.И.Котов ҳам инглиз ва немис тилларини мукаммал билишини айтиб ўтди. Учрашув таассуратларга бой бўлди. Шу нуқтаи назардан икки ўқув ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди. Ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашишлари,халқаро дастур асосида талабаларга таълим –тарбия бериш ва шу билан бирга бизнинг талабаларимиз МДХАИга ўқишга киришларига ёрдам бўлиши келишиб олинди. Икки томон ушбу учрашув, натижаларидан қониқишди.
ТИҚХММИнинг «Интернэйшнл Хаус Тошкент» академик лицейи ўқитувчи ҳамда ўқувчилари МДХАИ қошидаги Горчаков академик лицейи билан ҳамкорлик ишлари давом этишига умид қилишади.