Муаммоли семинар

2018 йил 2 март куни ТИҚХММИ “Иқтисодиёт ва менежмент” факультети Б-106 ўқув аудиториясида соат 10:00 да факультетнинг “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” таълим йўналишида таҳсил олаётган 4-курс талабаларига “Одил аудит” аудиторлик ташкилоти аудитори Ҳожимуродов Низомжон Шукуриллоевич томонидан “Халқаро аудит стандартлари асосида молиявий ҳисобот аудити” мавзусида муаммоли семинар ўтказилди.

Шу билан бирга маърузачи молиявий ҳисоботларни тайёрлашда мавжуд муаммолар ҳақида тўхталиб ўтди. Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш билан боғлиқ билим ва кўникмалари билан ўртоқлашди. Семинар қизғин баҳс-мунозара, савол-жавоблар тарзида ўтди.

Маърузачи талабаларнинг Халқаро аудит стандартлари ва молиявий ҳисоботлар аудитига оид саволларига ўз жавобларини берди.

Маъруза давомида факультет декани Кучаров Олимжон Рўзимуротович, “БҲ ва А” кафедраси мудири Маматқулов Муроджон Шукурович ҳамда факультетнинг юкори курс талабалари иштирок этишди.

 

“Иқтисодёт ва менежмент” факултети талабалар кенгаши сардори Жаҳонгир Саидаҳмедов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов