Муаммоли семинар
2018 йил 23 февраль куни ТИҚХММИ “Иқтисодиёт ва менежмент” факультети Б-108 ўқув аудиториясида соат 10:00 да факультетнинг “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларига “Алимкент ПТЗ” ташқи аудитори “Гранит аудит” МЧЖ директори Хўжаев Бахтиёр Одилхонович, “Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги меъёрий хужжатларни такомиллаштириш” мавзусида муаммоли семинар ўтказди. Маъруза давомида факультет декани О.Кучаров, “БҲ ва А” кафедраси мудири М.Маматқулов ҳамда факультет талабалари иштирок этишди. Маърузачи бугунги кунда аудит ва бухгалтерия соҳасига оид меъёрий хужжатлар билан таништириб ўтиб, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.Семинар қизғин баҳс мунозаралар, савол-жавоблар тарзида ўтди. Маърузачи талабаларнинг аудит ва бухгалтерия соҳасига оид қизиқтирган саволларига ўз жавобларини берди ҳамда талабаларнинг ўқув амалиётларини ташкил этишда “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси билан ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди.
Маматкулов Муроджон Шукурович, "Бухгалтерия хисоби ва аудит" кафедраси мудири ахбороти