Мураббийлик ва муғаннийлик мезони
"Ибратли, ижодкор, иқтидорли илмпарвар, истеъдодли инсонлар ила Ирригация институтидаги ижодий учрашувлар давом этишидан мамнунмиз", - дейишади талаба ва профессор-ўқитувчилар завқ-ушавққа тўлиб.
Шундай инсонлар борки, уларнинг аксарияти касб нуқтаи назаридан бошқа бўлса ҳам хоббиси жиҳатидан машҳур бўлиб элга танилган. Жаҳон тан олган қирғиз халқининг буюк адиби Чингиз Айтматовни мисол сифатида кўрсатиш мумкин. Ўзлари зооветерианар врач бўлганлари ҳолда, машҳур ёзувчи сифатида дунё тан олган Чингиз Айтматовни ҳаммамиз яхши биламиз.
Халқимизнинг "Бир йигитга етмиш ҳунар оз"- беган нақли замирида фаолиятнинг серқирралигига ишора бор. Талаба ва ўқитувчилар орасида интеллектуал салоҳияти, санъат, маданият ва спорт бобида алоҳида ажралиб турадиганлари бор.
Институтимизда педагогик фаолияти билан биргаликда санъаткорлиги, муғаннийлиги билан эътиборга молик мураббийларимизнинг мавжудлиги ҳам бизни руҳлантиради. Уларнинг айримлари билан таништиришни маъқул кўрдик.
Абдуҳаким Аҳмедов - кимё фанлари номзоди, ГМ факультети "Физика ва кимё" кафедраси доценти.
Олимбой Раҳматуллаев-физика-математика фанлари номзоди, "Ердан фойдаланиш ва ер кадастри" факультети "Олий математика" кафедрасининг доценти.
Тоҳир Усмонов-Гидромелиоратив ишларни механизациялаш" факультети, ГИМ кафедраси катта ўқитувчиси.
Мирниёзова Тамара Султоновна - "Гуманитар фанлар" кафедрасининг доценти, фалсафа фанлари номзоди, "Марҳабо, талантлар","Куйланг, ёш хонандалар" кўрик-танловларининг лауреати.
Жавлонбек Қутлимуротов - 4-сонли ТТЖ нинг педагог тарбиячиси.
Бешовлоннинг тугал ва бир бутунлиги уларнинг санъатга бўлган меҳридир. Ижодкор ўқитувчиларимизнинг чиқишлари талабаларда илиқ таассурот қолдирди.
“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов