Мурожаатномага муносабат
Одатда, ватан ва халқ олдида катта ва масъулиятли, залворли ва буюк ишлар турганида давлат раҳбари мурожаатнома эълон қилади. Бу тарихда бор бўлган ҳақиқат. Ўзбекистоннинг ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллашига эришиш асосий мақсадимиз бўлганидан кейин бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлис сенати ва қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномаси ҳам худди шу мақсадда давр талабидир.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида ҳам ушбу мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари бошлаб юборилган.
Институтимиз профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг сиёсий, маънавий-ахлоқий тарбия ишларини самарали ташкил этиш мақсадида, айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб килиш юзасидан очиқ маъруза бўлиб ўтди. 2018 йилнинг 5-январь куни соат 13.00 да ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказининг кафедра мудири, юридик фанлар доктори, профессор Тошев Бобоқул Норқобилович иштирок этди. Улар мавзу юзасидан илмий ва назарий жиҳатдан асосланган, ҳаётий мисоллар билан бойитилган қизиқарли маърузаси билан кўпчиликнинг эътиборини қозондилар. Профессор-ўқитувчиларнинг мавзу бўйича берган саволларига кенг ва атрофлича жавоб берган профессор Бобоқул Тошевга самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.
“Гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти
Институт матбюуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов