Мушоира этади давом
Институтимизда Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан китобхонлик маданиятини янада ошириш ва ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Мушоира давом этади” деб номланган тадбир ташкиллаштирилди.
Тадбирда Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Қ.Шавазов, шоира, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мунаввара Усмонова, “Гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиси Озода Шермуҳаммедова ва барча факультетларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари ҳамда институтимизнинг ижодкор талабалари иштирок этишди.
Тадбирда талаба-ёшлар ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб эшиттирдилар. Шу билан бир қаторда икки нафар “Гидромелиорация” факультети талабаси Қамариддин Малик ҳамда “Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” факультети талабаси Дилмурод Акбаровларнинг илк шеърий тўпламларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Ижодкор талабалар Сарвиноз Холова, Эъзоз Озодов, Абдуманнон Саидхонов, Ўлмас Назаров, Мирҳомид Сайфиев ва қатор истеъдодли талабаларимиз ўз ижод намуналари билан барчани лол қилдилар. Тадбир сўнгида фаол талабалар институт ёшлар иттифоқи кенгашининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.
Талаба-ёшлар бу сингари ижодий учрашувларни кўпроқ ва тизимли ташкил этиш лозимлигини ва бу каби тадбирлар маънавий жиҳатдан ҳар бир инсоннинг маълум маънода комилликка етаклашини таъкидладилар.
Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Дилбархон Сиддиқова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов