Мустақиллик меъмори

2018 йил 26 январда Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамияти Тошкент темир йўл муҳандислари институтида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан, “Ислом Каримов - янги давр ўзбек давлатчилигининг асосчиси” мавзуида республика илмий-назарий конференция бўлиб ўтди.

Ушбу  конференцияда  “Ердан фойдаланиш ва Ер кадастри” факультети  2 - курс 3 - гуруҳ мураббийи ва талабалари “Устоз - отангдек улуғ” мақоласи билан иштирок этишди.

Илмий анжуманда талабалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Холматович Саидов, Ўзбекистон халқ артиси, Муножот Йўлчиева ва  институт ректори М. Расуловлар билан учрашиб улардан қимматли маслаҳатлар олишди.

“Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факультети 203-гуруҳи мураббийи  Ўткир Пирметович Исломов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов