Нафосат байрами
Институтимизнинг 3-Талабалар турар Жойида 8-март - Халқаро хотин-қизлар байрами талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талаба йигитларимиз томонидан қизғин ташкиллаштирилди ва қизиқарли ўйинлар тарзида ҳавола этилди.
Иниститутимиз талабаларининг "Шунчаки" жамоаси қизиқарли чиқишлари билан талаба қизларимиз қалбига қувонч, юзларига табассум улашди. Тадбир давомида талаба йигитларимиздан Ўлмасжон Назаров “Аёл – жамиятнинг гултожи, у миллат давомчиси, ҳаётимиз, хонадонимизни эзгулик, яхшилик, меҳр-муҳаббат, иффат-у нафосат нури ила мунаввар қиладиган муқаддас зотдир” - дея ўзининг «Онажоним» шеърини ижро этиб уларга бахш этди.
Билмадим не бўлди аҳволи,
Соғинсам ҳам чидаб юрибман.
Ташвишлар ўраб тўрт томоним,
Онамни эсламай қўйибман.
Вақт ўтар орадан билинмай,
Эслашга бир бора уринмай.
Бир кунда бир бора кўринмай,
Онамни эсламай қўйибман.
Не бўлди менга айт, шоирим,
Гўзаллар олдими хаёлим,
Онамни эсламай қўйибман.
Кўзлари соғинчдан мўлтирар,
Мен бўлса билмасдан юрибман,
Муштипар уйда жим ўлтирар,
Онамни эсламай қўйибман.
Уйқу ҳам келмайди кўзимга,
Уятдан қаролмай юзимга,
Онамни эсламай қўйибман.
Тадбир сўнгида 3-Талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талаба қизларга совғалар тарқатишди. Савол ва жавоблар йўсинида ўтказилган тадбир кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.
Ушбу тадбирни ташкиллаштирган педагог тарбиячи Азиза Хайитова Иниститут Бошланғич Ташкилоти Ёшлар Иттифоқига самимий миннатдорчилик билдирилди.
“Иқтисодиёт ва менежмент” факултети талабалари кенгаши сардори
Жаҳонгир Саидаҳмедов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.