Нафосат санъатининг соҳиблари
2018 йил 14 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида “Гидромелиорация” факультети талабалари Иброхим Исроилов, Абдулло Ҳошимовлар ташаббуси билан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомизнинг таваллуд кунларига бағишланган “Нафосат илмининг соҳиблари” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.
“Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси ўқитувчиси Жунсалиев Дилмудод тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротов ҳамда “Гидромелиорация” факультети Ёшлар итифоқи аъзоси Сардор Вапаев, Азизжон Зокиржанов, Комила Жуманазаровалар қатнашдилар.
Ўзбек халқи учун февраль ойи том маънода байрамлар ойи ҳисобланади. Чунки бу ойда буюк шоир ва мутафаккир, дунё тан олган икки аллома, давлат арбоби ва буюк сўз санъаткорлари бўлган улуғ боболаримиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун юртимизда кенг ишонланади.
Улар ўз номи билан бутун бир халқ, Ватани шарафини мангулик саҳифасига муҳрлайди. Шукрлар бўлсинким, ўзбекда бундай чўққилар оз эмас. Уларнинг бири Алишер Навоий бўлса, иккинчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир.
Бу икки зот жаҳон адабиётининг улуғ намояндаларидан биридир. Улар асрлар оша она юрти ва халқининг бўйи-бастини бутун дунёга кўз-кўзлаб келмоқда. Бу икки буюк аждодларимизнинг бизга қолдирган адабий ва илмий меросларидан ёшларимиз, нафақат бизнинг ёшларимиз, балки уларнинг ижодига катта қизиқиш билан мурожаат қилиб келаётган бутун дунё китобсеварлари ўзларига маънавий озуқа ва бебаҳо дурдоналар олмоқдалар. Уларнинг асарлари бир мактабдир десак, муболаға бўлмас.
Бизнинг зиё масканимиз ҳам шундай даҳо боболаримизнинг нодир асарларини ўқувчи ёшларимизга ва китобхонларга тарғиб қилиб, уларнинг ижодиётидан илҳом олиш ва баҳраманд бўлишлари учун асосий билим даргоҳи вазифасини ўтаб келаётганини айтиб ўтиш ўринлидир.
4 –ТТЖ тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов