Навоий даҳосига таъзим
Дори-дармон даволайди, сўз ҳам даволайди. Айрим дориларнинг фойдаланиш муддати тугайди. Сўз билан боғлиқ шифо қуввати эса абадийдир. Муддати чегараланмаган, тўғри англаб, тўғри қабул қилинса у шифобахш. Дори-дармон танани даволаса, сўз руҳиятнинг шифокоридир. Шунинг учун ҳам Ибн Сино шифо қуроли сифатида учта нарсани ифода этган: тил, дори ва тиғдир. Буларнинг биринчиси айнан руҳиятни даволайди, қолган иккитаси эса танани. Шундай экан, ҳар қандай касаллик руҳиятдан танага кўчади. Руҳият инженерлари сифатида адиблар, алломалар бир сўз билан айтганда ижод аҳли, санъат аҳли тушунилади.
Ҳазрат Навоийнинг 577 йиллигига бағишланган маърифий тадбирлар мазмунли тарзда ўтказилмоқда.
Институтимизнинг 2-ТТЖ да Алишер Навоийнинг 577 йиллиги бағишланган "Навоийнинг навосидан нур олиб" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни филология фанлари номзоди, доцент, “Антик дунё” халқаро илмий академиясининг академиги Жуманиёзов Раҳимбой Маткаримович олиб бордилар. 2-ТТЖ тарбиячи-педагоги, психолог Сагдуллаева Дилором Мухиддиновна даврани очиб устозга сўз бердилар.
Унда, филология фанлари номзоди, ҳазрат Навоийни тушуниш, унинг асарларини мутолаа этишнинг хосияти борасида сўз юритдилар. Институт талабаларига Навоий шеърияти билан боғлиқ ҳолда айрим саволларни бериб уларни руҳлантирдилар.
Тадбирда катнашган талабалар факультети ГТК факультети, ГИМ факультети, СХА ва М факультети талабари ўзларини қизиқтирган саволлар билан устозга мурожаати қилдилар. Сўнгра ўзбек халқ қўшиқларининг тўпловчиси ва тадқиқотчиси Музайяна Алавиянинг Навоий ижоди ҳақида гапира туриб айтган бир фикрларини келтирдилар. “Навоий шундай зотки, ҳар бир ғаввос унинг шеърият уммонига шўнғиса ўзига яраша нимадир олиб чиқади, чуқурроқ шўнғий олмаса майдароқ гавҳарни, чуқурроқ шўнғиса каттароқ гавҳарни олиб чиқиши мумкин. “Шу маънода ҳар кимнинг ўз Навоийси бор, ҳар ким ҳазратни ўз тушунчаси билан тушунади, ўз қалб қаричи билан баҳолайди.
Сўнгра Р.Жуманиёзов Навоий даҳоси ва закосининг такрорланмаслиги, ҳаётий ҳақиқатни юксак бадиий ҳақиқатга айлантира олиш салоҳияти борасида гапирди. Мангуликка муҳрланган мутафаккир бўлиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Навоий ўзидан олдин ўтган салафларнинг ижодига юксак эҳтиром билан қарагани ва шу йўсинда улардан илҳомланиб ўлмас асарлар яратгани рост. У Навоий ижодиётида инсон камолоти муҳим ўрин тутганлигини мисоллар асосида келтирди.
Институт раҳбарияти ўз миннатдорчилигини билдириб талабаларнинг қарсаклари садоси остида устозларни кузатиб қолишди.
Тадбир барчада Навоий руҳини шод этиш, ҳазратнинг асарларини ёд этиш маъносида катта аҳамиятга молик бўлди.
“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти
Институт матбуот котиби РПаҳимбой Жуманиёзов