Навоийдан навосоз наволар
Алишер Навоийнинг навобахш ижодиёти неча асрдирки, авлодлардан авлодларга ўтиб уларга маънавий озиқ ва ўгит бериб келмоқда.
2018 йил 10 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида “Гидромелиорация” факультети, “Ирригация ва мелиорация” кафедраси ўқитувчи ходимлари Абдувоҳид Ўразкелдиев, Хуршид Лапасовлар Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 577 йиллигига бағишлаб давра суҳбати ўтказишди.
Буюк кишилар ўзи туғилган юртни, миллатини ўз меҳнати, бетакрор ижоди, жасорати билан дунёга танитади. Халқи ва юртининг фахрига айланади. Улар ўз номи билан бутун бир халқ, Ватани шарафини мангулик саҳифасига муҳрлайди. Шукрлар бўлсинки, ўзбекда бундай чўққилар оз эмас. Уларнинг бири Алишер Навоий бўлса, иккинчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир. Бу икки зот жаҳон адабиётининг улуғ намояндаларидан биридир.
4 –ТТЖ тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов