Навоийни тинглаш ва англаш лаззати
Юртимизнинг барча таълим муассасаларида бобокалонимиз Мир Алишер Навоийнинг 577 йиллик таваллуд айёми кенг нишонланди.
Хусусан, жорий йилнинг 20 февраль куни ҳам институтимизда шеърият мулкининг султонига бағишланган тадбир ҳам анча жонли ва самимий руҳда кечди. Ўлмас асарлари такрор ва такрор тилга олинди. Институт ахборот ресурс маркази ходими Нурилнисо Мустяпова томонидан ташкил этилган ушбу тадбир ҳақли равишда талаба-ёшларни бир маконга бирлаштирди дейиш ўринлидир. Устоз ва шогирдларнинг қалби, дили, эъзози ва эҳтироми ҳам уйғунлашди десак, муболаға бўлмайди.
Устозимиз “Антик дунё”, “Турон” фанлар академияларининг академиги, муқтадир воиз Рахимбой Жуманиёзовнинг иштироки барча тадбир қатнашчилари қалбида ўчмас из қолдирди. Талаба ёшларимиз томонидан буюк истеъдод вакили Мир Алишер Навоийнинг ғазаллари нафақат она тилимизда, балки рус, инглиз ва немис тилларида ҳам янгради.
Институтимиз талабалари Р. Рахматов, Д. Нарзуллаева, Ж. Тошматов, С. Ҳошимов, М. Рустамова, Б. Абдурасулов, Л. Ҳабибуллаева, Ж. Саидахмедовларнинг фаол иштироки сабаб тадбир кўнгилдагидек ўтди.
Талабалар ҳазрат Навоийнинг ҳаёти ва ижоди борасида тўлароқ маълумотга эга бўлишди. Тадбирни мазмундор ўтишидаги хизматлари учун устозларимиз Раҳимбой Жуманиёзов ва Комила Раҳимоваларга миннатдорчилик билдирилди.
Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Д.Сиддиқова
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов