Наврўз наволари
Юрти осойишта, халқи тинч бўлган жамиятда байрамлар ярашади, тўйлар татийди. Узоқ тарихи ва бой анъаналари билан аждодларимизнинг суюкли байрамларидан саналган наврўзи оламни нишонлаш муносабати билан турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. 3 минг йилдан зиёд тарихни ўз ичига олган Наврўз табиатдаги гўзаллик ва нафосатни жамиятга кўчиришдек хайрли ният билан ташриф буюргандек гўё. Ризқу рўз, олам-олам шодиёналар билан кириб келаётган Наврўз тинчлик таронаси тарзида қалбларга қувонч бахш этаркан, юрт тинчлиги ва осойишталигининг шукронасини қилиш ҳам айни муддаодир.
Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-муҳаббат каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида республикамиз бўйлаб кенг миқёсда ҳашарлар ўтказилмоқда.
2018-йилнинг 18-19-март кунлари республикамиз умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланди. Шу муносабат билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг ёшлар иттифоқи фаоллари ҳашарда фаол иштирок этишмоқда. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Ялонғоч ота 2”, “Қизмозор”, “Минор” қабристонлари белгиланган ҳудудлари ободонлаштирилмоқда. Ободонлаштириш ишларида ҳамманинг фаоллиги ҳамда ҳамжиҳатлиги кузатилди.
Институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ёшлар етакчиси
Акмал Бердимуродов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов