Назм ва наво кечаси
Жорий йилнинг 20 декабрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида “Шеърият кечаси” ўтказилди.
Тадбирда талабалр турар жойи директори Юлиев Зокир, “Гидромелиорация” факультети декан ўринбосарлари Хайрулла Тўйчиев, Байрамали Муқимов, Ахборот ресурс маркази ходими Дилфуза Собирова, “Гидромелиорация” факультети хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Мадазизова, 4-сонли талабалар турар жойи комендати Дилфуза Аминова, Жавлонбек Қутлимуротовлар иштирок этишди.
Тадбир кечасида Азизжон Зокиржанов бошловчилик қилди. Комила Жуманазарова, Азизбек Мусаев, Абдулла Қосимов, Фотима Мамажанова, Нурбек Камолов, Ниҳола Исақуловалар ёзувчи ва таниқли шоирларимизнинг шеъларидан ёддан ўқиб беришди.
Тадбирда талабалар саҳна кўриниши ҳамда 4 — сонли талабалар турар жойидаги талабалардан ташкил топган дебют ҚВЗ чилар 2 — босқич 208 гуруҳ талабаси Абдулла Қосимов, 1 — босқич 108 — гуруҳ талабаси Шаҳриёр Мухамадиев, 2 — босқич талабаси 201 — гуруҳ талабаси Аслиддин Қувондиқовлар — “ГАП КЎП ТРИОСИ” жамоаси талабаларимизга янги йил байрамига бағишланган қизиқарли ўйинлар ва чиқишлари билан талабаларимизни янада кайфиятини кўтарди.
Тадбир сўнгида меҳмон санъаткор Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институти кино ва радио санъати факультети 3 — босқич талабаси Мухаммад Хўжанов жонли ижрода қўшиқ айтиб берди.
Айниқса, Ўзбекистон ҳалқ артисти Шерали Жўраевнинг “Биринчи муҳаббатим” қўшиғини Мухаммад Хўжанов куйлаганида барча талабалар бу қўшиққа жўр бўлишди.
4 — ТТЖ тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти
Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов