Ниқобланиш санъати
Маълумки, ислом динини ниқоб қилиб одамларни бир-бирига қарши қўйиб қон тўкишни ташкил қилаётган, амалда ўзининг ҳузур-ҳаловатини ўйлаётган кимсаларни Европада фундаменталистлар Марказий Осиёда ақидапарастлар ёки экстремистлар деб атайдилар. Унинг қандай турлари борлиги борасида маълумотга эга бўлиш огоҳликка даъватдир.
2-Талабалар турар жойида ГТҚ, ҚСХЕА факултетлари талабалари билан "Диний фундаментализм ва экстремизим" мавзусида тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором Муҳиддиновна давра суҳбати олиб бордилар. Жумладан, ушбу мулоҳазалари билан талабаларнинг диққат-эътиборини тортди.
Экстремист лотинча сўз бўлиб “ўта”, яъни ижтимоий-сиёсий характердаги муаммоларни ҳал этишда, ўта кескин чора-тадбирлар фикр қарашларни ёқловчи назария ва амалиёт. Экстремизм мазмунига кўра диний ва дунёвий, намоён бўлишига кўра ҳудудий, минтақавий ва халқаро шаклларга бўлинади. Экстремистик қарашлар жуда чуқур илдизларга эга бўлиб, ҳеч қачон чегара билмаган, дин, миллат, ҳудудни тан олмаган. Экстремизмнинг сиёсий-иқтисодий ва мафкуравий кўринишлари мавжуд бўлгани ҳолда, у барча динлар доирасида ривожланган.
Диний экстремизм ислом оламида ҳам кенг тарқалган, диний экстремистлар қайерда фаолият кўрсатмасин асосий мақсади диний давлатни барпо этиш бўлиб, бу мақсадга ўзаро низолар, қуролли тўқнашувлар орқали, яна қон тўкиш ва зўравонлик билан эришишни кўзлайдилар. Бу эса мустақилликка ҳам, жамият тараққиётига ҳам катта ғов булади. Экстремистик гуруҳларнинг ягона мақсади ҳокимиятни қўлга киритиш бўлиб, бу йўлда улар энг жирканч усуллардан фойдаланадилар. Экстремизм хавфи ҳақида тўхталиб, аслини олганда, хавфсизликка солинаётган таҳдидлар анча серқирра, улар сиёсий экстремизм, шу жумладан, диний руҳдаги экстремизмни, миллатчилик ва миллий маҳдудликни, этник ва миллатлараро маҳаллийчилик ва уруғ - аймоғчилик асосидаги биддатларни, коррупсия ва жиноятчиликни, экология муаммоларини ўз ичига олади.
Мафкуравий нуқтаи назардан экстремизм ҳар қандай бошқача фикрларни инкор этади, ўзининг мафкуравий ва диний қарашларини қўпол равишда, мажбурлаб, қабул эттиришга ҳаракат қилади. Ўз муҳолифларини турли воситалар билан мажбурлайди. Экстремистлар ўз тарафдорларидан уларнинг ҳар бир буйруқларини сўзсиз бажаришни уларга кўр-кўрона ишонишни талаб қилади, ўз қарашларини ҳимоя қиларканлар ақлга эмас, ҳис-туйғуларга суянадиган, омманинг туданинг инстинктига суянадилар.
Ҳозирги кунга келиб, диний-экстремистик оқимлар ва террористик гуруҳлар ўз сафларини кенгайтиш мақсадида турли усулларни қўлламоқдалар. Жумладан, улар кўпинча ҳали мавкуравий жиҳатдан тўлиқ шаклланмаган ёшларга диний таълим бериш ниқоби остида, ҳар хил алдов йўллари билан ўзларининг қўпорувчилик ғояларини сингдириб, кейинчалик давлатимизда нотинч вазиятни юзага келтириш орқали, ўзларининг диний давлат қуришга бўлган уринишларини амалга оширишда фойдаланишга ҳаракат қилиб келмоқдалар.
Юқорида баён қилинган фикрлардан хулоса қилиш мумкинки экстремизм, ақидапарастлик, фанатизм, терроризм гарчи тарихий келиб чиқиши ва бошқа жузъий жиҳатлари билан бир-биридан фарқ қилса-да, лекин бир-бирини тўлдириб келган. Диний фундаментализм ва экстремизм мавжуд экан, терроризм хавфи ва таҳдиди ҳамма вақт сақланиб қолади. Зеро, терроризм ўзининг ғоявий ва мафкуравий озиғини улардан олади ва уларга таянади.
Диний фундаментализм ва экстремизм асосида вужудга келиб, террорчилик усулларини қўллаётган ислом ниқобидаги турли ташкилотлар ва ҳаракатларга қарши самарали мафкуравий кураш олиб боришда, уларнинг ғайриинсоний моҳиятини англаб етиш муҳим аҳамият касб этади. Халқимиз айниқса, ёшларимиз онгига таҳдид солишига ҳаракат қилаётган мазкур оқимларнинг таъсирига тушиб қолмаслик учун маънавий салоҳиятимиз етук бўлиши, ҳар биримиз доимо огоҳ бўлишимиз юрт тинчлиги халқ фаровонлиги йўлида ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.
2 - сонли ТТЖ тарбиячи - педагоги, психолог Дилором Сагдуллаева ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов