Очиқ маъруза
19.02.2018 йил куни ЕФ ва ЕК факультети 5410700 - ЕТ ва ЕК ҳамда 5111000 - Касб таълими (5410700-ЕТ ва ЕК) таълим йўналишларининг 4-курс талабаларига “Ер тузишни лойиҳалашнинг автоматлаштирилган тизимлари” фанидан очиқ маъруза бўлиб ўтди.
Очиқ маърузадан кўзланган мақсад, талабаларга ерлардан оқилона фойданиш ва уларни муҳофаза қилиш масалаларини, лойиҳалаш жараёнларини автоматлаштириш ҳисобига қабул қилинадиган ечимларни олишнинг тезкорлигини ошириш, улар сифатини яхшилаш ва меҳнат сарфини камайтириш имконини берадиган, сифат жиҳатдан юқори даражада маълумотларни олиш, таҳлил қилиш ва оптималлаштириш технологияларини қўллаш ва амалда тадбиқ этиш бўйича билим ва кўникмаларни шакллантиришга ёрдам берадиган автоматлашган тизимлар бўйича маълумотлар берилди.
Ўтказилган очиқ маърузада факультет декани, профессор-ўқитувчилар ва 4 - курс талабалари иштирок этишди.
“Геодезия ва геоинформатика” кафедраси катта-ўқитувчиси
Абдурахмонов Сарвар Нарзуллаевич маълумоти