“Олий математика” кафедраси ходимларининг “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан оилавий туризм, ижтимоий туризм ва айниқса ички туризмни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларидан келиб чиқиб, “Олий математика” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва мураббийлик гуруҳи талабалари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида саёҳатни ташкил қилдилар. Президентнинг дам олиш кунларини узайтириш бўйича имзолаган фармонига асосан кафедра профессор-ўқитувчилари узайтирилган дам олиш кунларида Самарқанд, Жиззах ва Қўқон шаҳрига ташриф буюришди. Ушбу саёҳатнинг мақсади юртимизнинг бой маданий мероси, тарихи ва урф-одатларини яқиндан ўрганиш ҳамда ёшларда ватанпарварлик, бирдамлик ҳисини мустаҳкамлашдан иборатдир.
Кафедра мудири Б.А.Худаяров