Ойга осилган байроқ

"Ибратли, ижодкор инсонлар" рукнидаги навбатдаги мулоқот Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъдодли шоир Муҳаммад Исмоил билан кечди. Тадбирда таниқли инсонлардан Анвар Собиров, журналистлардан Юлдуз Орипова, Шаҳноза Ҳайиталиева, Нодир Асатиллаев, "Пайшанба" қизиқчилар гуруҳи иштирок этиб ўзларининг самимий тилакларини билдиришди. Тадбир аввалида кўп йиллар давомида раҳбарлик лавозимларида ишлаган  Аҳмаджон ака шоирнинг ҳаётий ва ижодий фаолиятига дахлдор ўз мулоҳазаларини ўртоқлашдилар. Сўнгра шоирнинг адабиёт оламига кириб келишига сабаб бўлган омиллар ҳақида ўзларидан маълумот қабул қилинди.

Даставвал, шоир ҳақида мухтасар маълумот келтиришни мақсадга мувофиқ билдик.

Муҳаммад Раҳмонқулович Исмоилов 1964 йилининг 13 мартида Сирдарё вилоятининг Ховос қўрғонида туғилган. 1971 – 1981 йилларда 85 – ўрта мактабда, 1981 – 1986 йилларда ҳозирги ЎзМУ журналистика факультетида таҳсил олган.

 Илк шеърий тўплами “Тазарру саодати” 1991 йил чоп этилган.

 Шундан сўнг “Тасаввур чизиқлари” (1998), “Кўнгил мулкига сафар” (2001), “Саҳройи гуллар” (2001),“Сиз ҳамон ўшасиз” (2003), “Сизни севмай бўладими” (2005),  “Баҳорнинг энг сўнгги лоласи” (2006),“Чиройлисан, тенги йўқ” (2007), “Кўксимни куйдирган аланга” (2008), “Осмон тўла орзулар” (2011), “Мени кучлироқ сев” (2012), “Осмонингдан узилма эй, дил!”(2014), “То сўнгги нафасгача”(2015), “Миллат юрагининг дурдоналари”2016), “Гапнинг қисқаси яхши” китоблари чоп этилган. Адибнинг ҳикоялари асосида “Лучезарная” (2011) китоби рус тилида нашр этилди. Адиб моҳир таржимон ҳамдир. Марина Светаева, Борис Пастернак Г.Г. Маркес ижодидан сара намуналарни ўзбек тилига ўгирган.

 Муҳаммад ИСМОИЛ асарлари асосида “Изғиринли кунларнинг бири”, “Қисмат”, “Ой чиқмаган оқшом”, “Янги ой чиққан кеча”, “Моҳинур”, “Атиргул”, ”Антиқа дебют”, “Балоғат бекати”,  “Юлдузсиз осмон”, “Қалбим ардоғи” каби видеофилмлар экранлаштирилган.

 Икки юздан ортиқ шеърлари машҳур хонандалар томонидан куйга солиниб қўшиқ қилинган.

 Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиётни тарғиб қилиш бюроси бош муҳаррири (1987-1989), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабий консултанти (1989-1993), “Ёшлик” журнали бош муҳаррири ўринбосари (1993-1996), “Оила ва жамият” газетаси бош муҳаррири (1996-1998), Ўзбекистон Миллий телерадиокампанияси, “Ўзбекистон” телеканали бош директори ўринбосари (1998-2006), Ғафур Ғулом номидаги НМИУ директор ўринбосари – бош муҳаррир (2006-2009), ТДСМ институти ректоратида матбуот бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаб келган.

 У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Истиқлол тонгги” мукофоти совриндоридир.

Унинг ижодида халқона соддалик ва фалсафий мушоҳада устуворлик қилади. Тадбирда ана шу руҳ ҳукмронлик қилди. Шоирнинг мухлислари ва ташриф буюрган меҳмонларнинг дил ўзларидан ҳамшуни илғаб олиш қийин эмас эди.

Маънавият ва маърифатга ошна, китобга таша қалбгина эл-юрт манфаати йўлида фидойилик кўрсата олади.

​​​​​​​  

 

“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов