Ҳуқуқлар давлат ҳимоясида
Ўзликни англаш ҳуқуқни танишдир. Ҳуқуқий саводхонликка эга бўлмагунча инсон мустақиллпк моҳиятини идрок эта олмайди. Шунинг учун ҳам "Мустақиллик бу аввало, ҳуқуқ" демакдир.
Жорий йилнинг 23 ноябрида институтнинг фаоллар залида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Хотин-қизлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўлими ҳамкорлигида "Хотин-қизлар ҳуқуқлари давлат ҳимоясида" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ушбу давра суҳбатига Мирзо Улуғбек тумани ФХДЁ бўлими мудири Абдурасулова Зулфия Хайтбоевна, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўлими раҳбари Абдурахмонова Нигора Рахимжоновна ва ЎЗМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши "Аёллар қаноти" етакчи мутахассиси Миралиева Лола Абдунабиевналар ҳамда институтнинг ҚХМ ва ГИМ факультетларининг талаба қизлари Н. Холиқова, М. Турдибаевалар қатнашдилар.
ФҲДЁ бўлими раҳбари З. Абдурасулова Оилавий ажримлар, низоли ҳолатлар ҳамда миллий менталитетга зид бўлган турли ёт хавф-хатарларнинг олдини олиш тўғрисида, Н.Р. Абдурахимова Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтининг мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5325-сонли фармонини ижросини таъминлаш ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда ижтимоий ҳамкорлик" мавзусида маъруза қилдилар. Шундан сўнг талабалар билан биргаликда савол ва жавоблар бўлиб ўтди.
Институт хотин-қизлар қўмитасининг раиси З.Хафизова ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзoв