“Ер ресурсларини бошқариш” факультети талабаларининг ишлаб чиқариш амалиётини масофавий ташкил этиш бўйича “ONLINE” мулоқат

Бугун “Геоинформкадастр” давлат унитар корхонасида ТИҚХММИ билан тузилган ҳамкорлик шартномаси бўйича “Ер ресурсларини бошқариш” факультети талабаларининг ёзги ишлаб чиқариш амалиётини масофавий ташкил этиш бўйича “ZOOM платформаси” орқали онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Ушбу онлайн мулоқотда “Геоинформкадастр” давлат унитар корхонаси директори Ш.Майинов, Бош муҳандиси М.Абдурахимов, факультет декани Ш.Нарбаев, “Ердан фойдаланиш” кафедраси мудири А.Бабажанов, амалиёт раҳбари З.Хафизова ҳамда “Ер тузиш ва ер кадастри” йўналиши 3-босқич талабалари иштирок этишди.

Учрашувда директор Ш.Майинов “Геоинформкадастр” ДУКнинг бугунги кундаги иш фаолияти билан таништирди ҳамда талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини масофавий тарзда ташкил этилиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилганлиги, жумладан малакали мутахассислар бириктирилиб, талабаларга керакли норматив ва техник хужжатлар билан танишиб боришлари учун маълумотлар ва маслаҳатлар берилиб борилиши ҳақида таъкидлади.

 

Факультети декани Ш.Нарбаев жаҳонда рўй бераётган COVID-19 пандемияси шароитида, юртимизда 10 июлдан 1 августгача эълон қилинган карантин даврида амалиётларни масофавий ташкил этиш тартиби билан таништирди. Шундан сўнг А.Бобожонов ва З.Ҳафизовалар билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Унда талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини самарали ўтказиш тўғрисида фикр алмашилди ва амалиётни электрон ахборот алмашинуви тарзида ташкил этиш, мутахассислар томонидан онлайн машғулотлар ўтказиш ҳамда соҳага оид ведеодарслар ёрдамида амалга оширилиши тўғрисида маълумот берди. Талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларини беришди ва етарлича жавобларини олишди .

 

 

 

Амалиёт раҳбари, “Ердан фойдаланиш” кафедраси катта ўқитувчиси З.Хафизова маълумоти