Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ институтимиз ўқитувчилари “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотландилар

2017 йилнинг 9-декабрь куни “Ўзбекистон” ҳалқаро анжуманлар саройида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” га бағишлаб ўтказилган тантанали йиғилишда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ институтимиз “Трактор ва автомобиллар” кафедраси доценти, техника фанлари номзоди Комилов Асил Икромович ҳамда институт ҳузуридаги “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти” директорининг ўринбосари техника фанлари доктори, профессор Тошболтаев Махамад Тожалиевичлар мамлакатимизнинг юксак мукофоти “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотландилар.  

Устозларни давлатимизнинг юксак мукофотлари билан самимий табриклаб, уларга мустаҳкам соғлик ва муносиб шогирдлар тайёрлашдаги фаолиятларида зафарлар тилаб қоламиз.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида 2017 йил 8-декабр куни “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” га бағишлаб ўтказилган тантанали йиғилишда институт катта илмий ходими Шурова Людмила Георгеевна ва “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси доценти Юсупов Гияс Усмановичлар ҳам  мамлакатимизнинг юксак мукофоти “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотландилар. 

Устозларни давлатимизнинг юксак мукофотлари билан самимий табриклаб, уларга мустаҳкам соғлик ва муносиб шогирдлар тайёрлашдаги фаолиятларида зафарлар тилаб қоламиз.