Қадриятнинг муқаддаслиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этиш мақсадида ТИҚХММИ ҳарбий кафедраси маъмурияти томонидан фахрийлар уйларига ташрифлар ташкил этилди, жумладан: 2019 йил 7 май куни ҳарбий кафедра раҳбарияти кафедранинг собиқ бошлиғи, захирадаги полковник Нурмухамедов Баҳодир Худейберганович, 8 май куни Афғонистондаги жанговар ҳаракатлар қатнашчиси, кафедранинг собиқ ходими захирадаги подполковник Сокольский Сергей Игоревичларнинг хонадонларига ташриф уюштирилиб, уларнинг турар-жойлари ва уй хўжаликларини таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди, уларнинг аҳволидан хабар олинди, уларга институт ва ҳарбий кафедранинг эсдалик ва байрам совғалари топширилди. Ушбу ташрифдан фахрийларимизнинг бошлари осмонга етиб, уларнинг юзларидаги хурсандчиликлар зоҳир бўлди, кўзларида ёш билан улардек фахрийларни унутмаганликлари учун институт ва кафедра маъмуриятига ўз ташаккурларини айтишди. Ўзлари томонидан имкон қадар бой тажрибалари билан талаба ва офицерлар билан ўртоқлашишга доим тайёр эканликларини билдиришди.