Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институтининг “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети билан хамкорликда “Илм – фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” ни ривожлантиришга оид ўтказилган 1- сонли амалий йиғилиши

2018 йил 11 январ куни институтнинг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факултети профессор ўқитувчилари билан Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий тадқиқот институти (ҚХМЭИТИ) олимлари иштирокида “Илм – фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” га оид йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори Б.С.Мирзаев Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти ва ТИҚХММИнинг “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети билан биргаликда “Илм – фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” масаласида ташкил этилган ушбу йиғилишнинг аҳамияти ва ҚХМ факультети ва ҚХМЭИТИ билан ҳамкорликда қилинадиган ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор қарорлари (2017 йил 24-майдаги № 3003 сонли ва  2017-йил 12-декабрдаги қарорлари ва бошқ.) да аниқ кўрсатмалар билан қайд этилганлигини такидлади.

Қатор қарорлар чиқариляпти лекин бугунги йиғилишнинг мақсади ушбу қарорлардан келиб чиқиб “Илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” га боғлаш, рақоботбардош кадрлар етиштириш учун амалий ишларни, жумладан ўқув жараёнининг ишлаб чиқаришга мослаштириш, ўқув жараёни учун циклик тизим ишлаб чиқиш, яъни талабаларнинг қишлоқ хўжалик экинларини экиш учун ерларни тайёрлаш, экиш, қатор ораларига ишлов бериш ва экинларни парваришлаш, пахта ва ғаллани йиғиштириш жараёнларига мослаб амалиётларни ташкил қилиш, талабаларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқиш технологик жараёнларида қатнашишишини таъминлаш ва натижада ҳар бир жараённи талабаларнинг кўриши, ишлаши ва кўникма ҳосил қилиши таъминланади, деб фикр билдирилди.

Ундан ташқари Республикамизда мавжуд қишлоқ хўжалик машиносозлигига асосланган заводлар техникаларини институт худудига олиб келиш, улар асосида ўқув жараёнларини ташкил этиш хамда талабалар орқали уларни ишлаб чиқарган техникаларини реклама қилиш ишларини амалга ошириш мумкин, бундай мунасобат завод учун ҳам институт учун ҳам фойдали бўлади.

Талабалар битирув ишларини мувафаққиятли бажариши ва сифатли тугатган талаба машиналарни (ПТМ, сеялка ва бошқ.) бошқариш, ростлаш ва технологик жараённи бажариш хамда маркетинг ва технологик жараёнига мослаб қишлоқ хшжалик техникаларини танлаш кўникмаларини оладилар.

Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб икки корхона биргаликда бир бирига қандай ёрдам бериш, биргаликда юқори малакали кадрларни тайёрлаш ишларни йўлга қўйиш, муаммоли маърузалар ташкил этиш, ёшларни жалб этиш, амалий ишларни белгилаб олиш, магистрлар диссертацияси, БМИ мавзулари ва устувор йўналишларни белгилаш, биргаликда ишлаб уларни амалиётга жорий этиш, ҚХМЭИТИ ишланмаларини ҚХМ лабораториясига қўйиш, талабаларни таништириш, биргаликда илмий масалалар режасини белгилаш ва уларга талабаларни, магистрантларни жалб этиш масалалари бўйича биргаликда қарор қабул қилиш бўйича ўз фикр ва тавсияларингизни беришларингизни сўрайман деб, йиғилиш қатнашчиларига мурожаат қилди.

ҚХМЭИТИ директори А.Ражабов илмий тадқиқот институти ютуқлари ва имкониятларини айтиб ўтиб, 50 дан зиёд олимлар ишлаётганлигини. Улар қатор йўналишларда илмий-тадқиқот ишлари олиб бораётганликлари ва улар натижасида битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари мавзуларига иқтидорли талаба ва магистрантларни жалб этиш мумкинлигини, ўқув, технологик ва ишлаб чиқариш амалиётларини ўтиш, институтда илмий тадқиқотларни олиб бораётган инглиз, рус тилларини мукаммал биладиган ёш олимларимиз   қишлоқ хўжалик техникаларини яратишга оид тадқиқотларни олиб бориш, экспериментларни қўйиш ва натижаларига статистик ишлов бериш курслар ташкил масаларида хамкорлик қилишимиз мумкин деб, такидлаб ўтди.

ҚХМЭИТИ директори ўринбосари, профессор М. Тошболтаев институтнинг бакалавиатура, магистратура, докторантурада талабаларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилиш мумкинлигини ва бир мавзуда бакалаврлик, магистрлик ва докторлик ишлари ташкил этилса 15 йил атрофида фан докторларини тайёрлаш мумкин бўлади деди ва бакалавр, магистрантларга раҳбарлик қилиш учун олимлар рўйхатини ва уларнинг олиб бораётган йўналишлари бўйича рўйхатини тақдим этди.

Ундан ташқари алохида қишлоқ хўжалик машиналари бўйича кичик  цикллар бўйича дарс бериш бўйича рўйхат тақдим этди, жумладан;

  • ерни тайёрлаш машиналари;
  • универсал сеялкалар;
  • боғдорчилик, сабзавотчилик ва картошкачилик машиналари;
  • техник сервис хизматини кўрсатиш;
  • ўғит сепиш, яйловларга озуқа экинларини экиш ва йиғиштириш.

Қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводлари раҳбарларини жалб этган ҳолда йиғилишлар ташкил этиш мумкин бўлади деб айтиб ўтди.

Йиғилишда академик Ш.Йўлдошев, профессорлар А.Юсубалиев, М.Шоумарова, И.Аширбеков ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факултети декани Э.Фармонов, Қишлоқ хўжалик машиналари кафедраси мудири т.ф.д., Б.Худаяров, Машиналардан фойдаланиш ва таъмирлаш кафедраси мудири А.Игамбердиевлар сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар бўйича ўз фикрларини баён қилдилар.

Улар ўз сўзларида ўқув ва илмий-тадқиқотларни олиб бориш учун материал-техник базанинг физик эскирганлиги сабабли материал-техник базасини яхшилаш ва керак бўлса мутлоқ қайтадан замонавий машина ва жиҳозлар, асбоб ва усукуналар билан жиҳозлаш, ҚХМЭИТИ олимлари ва институтнинг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультетининг профессор-ўқитувчилари билан таълим сифатини ошириш ҳамда инновацион ғояларга асосланган илмий тадқиқот ишларини олиб боришга оид ўз фикр ва мулоҳазоларини билдирдилар.