Қизиқарли Физика
Бугун 14.03.2018 08.30 да институтимиз 2 курс 1-2-3- гуруҳ талабаларига “Магнит оқим электромагнит индукция ходисаси” мавзусида очиқ маъруза тақдим этди. Очиқ маърузада Илмий ишлар бўйича проректор Тохир Султонов, Иқтисод ва менежмент факультети декани Олимжон Кўчаров, Ердан фойдаланиш факультети декани Зариф Муқимов, Ўқув-методика бошқармаси Мафтуна Тошева ҳамда “Физика ва кимё” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.
Ўқитувчи маърузани қизиқарли тарзда талабаларга Фарадей қонуни, индукцион токларнинг ҳосил бўлиши, электромагнит индукцияси ҳодисларини талабаларга жонли тарзда, талабалар билан мулоқот асосида тушинтириб берди.
Магнит оқимнинг ўзгаришида ёпиқ контурда индукцион токнинг пайдо бўлиши жараёнини Ленц қонунига асосан талаба ўз қўли билан ясаган индукцион токнинг йўналишини аниқлайдиган қурилма орқали кўриб ўтдилар.
Маърузани талабалар аудиторияси кўтаринки кайфиятда ўтказишди ҳамда ўзларига керакли маълумотларга эга бўлишди.
Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева ахбороти