Руҳиятнинг тозариши
Улуғларни ёдлаш, аслида, инсон қалбининг осойишталиги ва дил поклигига бои бўлади. Одамзот руҳиятидаги ана шу эҳтиёж маънавий озиқдир. Биз кимларнинг авлодларимиз, улардек бўлиш биз учун шараф, токи аждодларимизга муносиб бўлмас эканмиз улар руҳи шод бўлмайди каби мулоҳазалар бизни доим қутлуғ мақсадлар сари етаклайди. Одамзот руҳиятининг тозариши ҳам буюк боболаримиз, йирик валиюллоҳлар қадамжоларини зиёрат қилиш савоб ҳам хайрга дахлдордир.
“Зангиота” зиёратига боришни анчадан бери ният қилган институтимиз талабаларининг бир гуруҳининг орзуси ушалди. Улар 20 октябрь куни “Зангиота” зиёратгоҳига боришди.
Аждодларга муносиб бўлиш учун тинмай ўқиб-ўрганиш, изланиш ҳамда интилиш зарур эканлигини улар яна бир бор ҳис этишди.
Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилотининг етакчиси Акмал Бердимуродов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов