Руҳиятшунос билан суҳбат
2018 йил 14 март куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида Дилором Сагдуллаева талабала қизлар билан тренинг ўтказди.
Тренингнинг асосий мақсади: шахсни психологик (руҳий) озод қилиш, бунда табиий эркинликни ҳис этишни, ўз гуруҳида ва ундан ташқарида ўзаро муносабат ва алоқа ўрната олишдан иборат.
Машқни танлаш давомида тренер қуйидаги ҳолатларни ўйлаб кўриши лозим:
Машқнинг натижасида нима бўлишини;
Гуруҳ ҳолати бир бутунлигича ўзгарадими;
Гуруҳдаги ҳар бир иштирокчининг ҳолатида алоҳида ўзгариш содир бўладими;
Энг кўпи билан бир кишининг ёки 2-3 кишининг ҳолати ўзгарадими;
Келажакда силжиш учун ва режада ривожланиш учун материал топиладими;
Демакки, тренинг — шахсда мавжуд бўлган ёки вужудга келадиган муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган билим, кўникма малакаларни ҳосил қилиш мақсадида баҳс-мунозара, ўйин ва машқлар орқали ўтказиладиган машғулотлар йиғиндисидир.
Педагоглар ва психологлар оила муаммоларини, унинг анъана ва удумларини, бола шахсининг шаклланишида оиланинг таъсирини ўрганишда жуда кўп ишлар қилмоқдалар.
Бола ота – онанинг фақатгина тарбиявий таъсир этиш маҳсули эмас. У ўз оиласини ўзича тушунади ва қабул қилади. Оиладаги ўз ўрнини ўзаро алоқада белгилайди ва оилада ўзини ўзича англайди. Болалар рўй бераётган ҳодисаларга катталарга нисбатан бошқача баҳо берадилар. Биз қачонки, атрофимиздаги оламни бола кўзи билан кўришга ўрганиб олганимиздан сўнггина, уларни тўғри тушунамиз, ҳаяжонларига, қайғуларига шерик бўла оламиз.
4 –ТТЖ тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов