Саломатлик гарови

Инсон саломатлиги ҳар нарсадан азиз. Шундай экан касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш афзалдир. Бу фикрни кўп эшитганмиз. Шу ҳақда кўп ва хўп ёзилган. Ойнаи жаҳон орқали қатор кўрсатувлар тайёрланган. Ҳар бир ҳодисанинг оқибати билан курашгандан кўра, унинг савбалари билан қизиқиш мақсадга мувофиқ. Шундай экан, саломатлик гарови бўлган гигиеник қоидаларга амал қилиш, эҳтиёткорлик муҳимдир. Ана шундай жонли ва самимий суҳбатлардан бирида иштирок этиш шарафи институтимиз аҳлига насиб этди.

2018-йил 5-феврал куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг профессор-ўқитувчилари ва талаба қизлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Маҳалла" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Меҳригиё" кўрсатувига таклиф этилдилар.

Ушбу кўрсатувда “Репродуктив саломатлик ва ногиронликнинг олдини олиш” бўйича давра суҳбати ўтказилди. Талабалар ўзларининг қизиққан саволлари билан фаол қатнашдилар. Ҳамжиҳатликда тайёрланган ушбу кўрсатув кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.

 

Институт хотин-қизлар кенгашининг раисаси З. Хафизова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов