Самимиятга йўғрилган учрашув

Талабаларнинг ота-оналари билан мунтазам мулоқот ўрнатиш уларнинг тарбияси масаласида эътиборлидир. Ўқув жараёнида тарбиянинг таъсири сезилади, албатта. Тарбиясиз берилган билим жиннининг қўлидаги қиличдир. Аҳли донишларнинг ушбу мулоҳазасида улкан мазмун яширинган.

2018 йил 23-феврал куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факультети декани З. Муқимов, 2 курс декан муовини С. Хикматуллаев ва “Геодезия, картография ва кадастр” таълим йўналиши 2-курс иқтидорли талабалар ва гуруҳ мураббийи Ў. Исломовлар томонидан “Ахборат соати”да  “Ота-оналар билан самимий учрашув”  ташкил этилди.

  

Учрашувда факультет профессор ўқитувчилари ва ота-оналар иштироқ этишди. Учрашувда кафедра мудири Қ. Рахмонов ва ўқитувчи Н.Тўхтаева сўзга чиқиб ота-оналар билан суҳбатлашишди. Тадбир давомида ота-оналардан Сирдарё вилоятидан ташриф буюрган Хайитова Насибали опа ва Наманган вилоятидан ташриф буюрган Усмонова Саодат опа сўзга чиқишиб ўзларининг самимий тилакларини билдиришди. Тадбир чоғида факультет декани З. Муқимов барча ота-оналарга институтимиз ректори номидан ТАШАККУРНОМАларни топширди.

 

“Геодезия ва геоинформатика” кафедрасининг ассистенти Исломов Ўткир Пирметович ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов