Санъаткорлик ва педагоглик маҳорати
Санъат ва фанни ўз фаолиятида уйғун қила олган, ҳофизлик ва олимлик қувватини қалбига жо эта олган устоз Ҳожиакбар Ҳамидов серқирра инсондир. 10 апрел куни 2 - ТТЖда тарих фанлари доктори, профессор "Турон" фанлар академиясининг витсе президенти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожиакбар Ҳамидов билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ҳожиакбар Ҳамидов Ўзбекистон тарихи ва талабалар таклифи билан ижодий фаолиятлари ҳақида гапириб бердилар. Устоз талабаларни вақтдан унумли фойдаланишларини ҳар бир дақиқа олтинга тенглигини таъкидлаб ўтдилар. ГИМ, ҚСХЕА факулътети талабалари ўз саволлари билан фаол қатнашишди.
2-ТТЖ тарбиячи - педагоги, психолог Сагдуллаева Дилором ахбороти,
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов