Сариқ касаллик офати

2018 - йил 12 - апрел куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида институт қошидаги  “Тиббий бўлими” терапевт доктор Халива Лиля Викторовна, ҳамшира  Хасанова Гулноз Юсипжановна, тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротовлар "Вирусли гепатит А касаллиги профилактикаси”  мавзусида давра суҳбати ўтказишди.. Вирусли гепатит А касаллиги – бу ўткир юқумли жигар касаллиги ҳисобланиб, қўзғатувчиси гепатит А касаллиги вируси ҳисобланади. Ҳар йили ўн миллионга яқин одам ушбу касалликка чалинади. Ўзбекистон Республикасида вирусли гепатитларнинг А, В, Стурлари кўпроқ учрайди. Мактабгача ёшда бўлган болалар ва кичик мактаб ёшидаги болалар бошқаларга нисбатан кўпроқ касалланади.

Инкубацион даври, яъни вируснинг организмга тушиши ва касалликнинг илк белгилари пайдо бўлиши 15 кундан 50 кунгача бўлган даврни ўз ичига олади. Касалликнинг юқиш йўли алиментар йўл билан – вирус билан зарарланган озиқ-овқат маҳсулотлари, сув, ўйинчоқлар ва ифлос қўл орқали юқади. Вирус ташқи муҳитга чидамли 60°C ҳароратгача бўлган чучук ва шўр сувда бир неча ойлаб сақланиши мумкин. Гепатит А касаллиги жигар тўқималарини яллиғланиш ванекрозли ўзгаришларга ва интоксикатсия(заҳарланиш) синдромларини пайдо бўлишига, жигар ва талоқни катталашиши, жигар фаолиятининг клиник ва лаборатор бузилишлари, сариқлик белгиларининг пайдо бўлиши, сийдик рангини тўқ рангга кириши ва ахлатни рангсизланиши билан характерланади. Клиникасида қуйидаги симптомлар намоён бўлади: ҳолсизлик ва дармонсизлик, иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниш ва қайт қилиш, мушакларда оғриқ. Яшаш ва иш жойларининг санитария жиҳатдан қониқарсиз ҳолатда бўлиши, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, аҳолининг зичлиги, озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш қоидаларининг бузилиши, сифатсиз ичимлик сувидан фойдаланиш вирусларнинг кўпайишига шароит яратади.

Вирусли гепатит касаллигидан қандай ҳимояланиш керак?

• Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш.

• Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, овқат тайёрлаш ва овқатланишдан олдин, жамоат жойларига ва ҳожатхонага боргандан сўнг қўлни яхшилаб совунли сувда ювиш.

• Озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сақлаш жараёнларида санитар-епидемиологик қоидаларга риоя қилиш.

• Мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан олдин оқар сувда яхшилаб ювиш ва сўнгра қайнаган сувда ювиш.

• Яшаш жой гигиенасига риоя қилиш: хоналарни шамоллатиш ва намли тозалов ишларини олиб бориш.

• Пашшаларга қарши- ичак инфексияларини ташувчиларига қарши кураш.

Ёдда тутинг! Профилактик қоидалар кундалик турмуш тарзингизга айланиши керак!

                  4 - ТТЖ тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов